UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Жота, Бернарду Силва, Трент, Канселу - АПЛнинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар  0 18:01"Реал" "Барселона" билан Адейеми учун курашишга тайёр  3 17:55Финал-2021. Рўзиқул Бердиев: "Марко ва Драган келишиб олган шекилли" - "Насаф" вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани  18 17:38Лапорта Дембеленинг шартномаси ва Мбаппенинг эҳтимолий хариди ҳақида гапирди  10 17:35Финал-2021. "20 йилдан сўнг одамлар ОЧЛга йўлланма олган жамоани эмас, кубок қўлга киритган клубни эслашади" - "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани  13 17:23Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи  0 17:19Финал-2021. "Насаф" учрашув олдидан расмий машғулот ўтказди   5 17:16Антуан Гризманн - "Атлетико"нинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси  1 16:48Тимур Кападзе ким? Ҳалоскор ёки...  7 16:33"Барселона" Ферран Торрес билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди  5 16:24Ўзимизнинг карикатура. "Олимпик" "Машъал"ни Про лигага равона қилди  10 16:04Тухель Жоржиньо билан шартномани узайтиришни тезлаштирмоқчи  4 16:02Финал-2021. "Пахтакор" учрашув олдидан расмий машғулот ўтказди  1 15:52Ўзбекистон кубоги-2021. "Пахтакор"нинг финалдан олдинги машғулоти қандай ўтди?  11 15:40"Манчестер Сити" Торреснинг ўрнига бошқа бир испаниялик футболчини олиб келмоқчи  1

Миржалол Қосимов - БАА терма жамоасини бошқаришга мос мураббий Янгиликлар

Миржалол Қосимов - БАА терма жамоасини бошқаришга мос мураббий

БАА терма жамоасида доим яхши футболчилар ва яхши маблағ бўлишига қарамай, ҳеч натижа кўрсата олмаяпти.

Биз одатда ўзбек футболига кучли хорижлик мураббийлар керак деймиз, европаликлар келса футболимиз бир қадам олдинга сакрайди дейишга ўрганиб қолганмиз. Лекин ўзимиздан ҳам мураббийлар четда ишлаши, майли ҳозирча Европа бўлмаса ҳам, Осиё даражасидаги кучли жамоаларни бошқара олиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. 

Мана, яхши футболчилар четга кетяпти-ку. Элдор Шомуродов ҳам ўз-ўзидан "Рома"га бориб қолгани йўқ. Ҳаммаси меҳнат туфайли. Ёки бўлмаса вақти-вақти билан ҳакамларимизга таклиф тушиб турибди. Хўш, шундай экан нима учун ўзбекистонлик мураббийларга четдан қизиқиш бўлмаслиги керак?

Охирги пайтларда мени кўп ўйлантираётган масала - нима сабабдан ўзимиздаги мураббийларнинг четга чиқиб ишламаслиги. Ёки бизнинг мураббийлар бунга тайёр эмасми? Мана, Усмон Тошев Тожикистон терма жамоасини бошқариб, ёмон натижа қайд этмади. 

Лекин бизда Тошевдан ҳам кучли мураббийлар бор. Масалан, Миржалол Қосимовни олайлик. Айни пайт АГМКни бошқараётган ушбу мутахассис ўз пайтида "Машъал"да ишлаган, Олимпия терма жамоамизни бошқарган, "Бунёдкор" билан катта ютуқларга эришган, Чемпионлар лигасида бир нечта ғалабали ўйинларни кўрган, бундан ташқари Қосимов икки бор Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган ва бир марта терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқишга жуда яқин келган. 

Қосимов қўл остида АГМК бу йил гарчи ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаган бўлса ҳам, ҳар бир ўйинда "жанг" қилди. Футболчилар осонликча курашни бой бергани йўқ. Шахсий фикримча, футбол даражаси баланд бўлган жойда бориб ишлашга номзод биринчи рақамли ўзбек мураббийи бу - Миржалол Қосимов бўлса керак.



Бундай фикр кутилмаганда хаёлга келди. Осиё футболини имкон қадар яқиндан кузатганим боис, жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ва Осиё Кубоги мусобақаларида ҳар бир терма жамоа ва мураббийлар фаолиятини эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Шу кунларда эса  кўпроқ БАА терма жамоасининг қайд этаётган натижалари эътиборимни тортяпти. 

БАА терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқич учинчи раунд ўйинларида иштирок этяпти ва 5та ўйин ўтказган бўлса, ҳали бирор марта ғалаба қозонмади: 3 дуранг ва 2 мағлубият. Тўплар нисбати 3-5. Бу жамоа ўз майдонида кучсиз Ливанни енга олмади, сафарда Сурия билан дуранг ўйнади, ўз уйида Эронга ютқазди, сўнгра Ироқ билан 2:2 қайд этди ва охирги турда Жанубий Кореяга мағлуб бўлди. Тўплар нисбатини ҳам кўриб турибсиз, 5та ўйинда атиги 3та гол урган. 

Бу натижа билан БАА терма жамоаси нари борса учинчи ўринга даъвогарлик қила олади. Чунки гуруҳдаги етакчилар - Эрон 13, Жанубий Корея эса 11 очко тўплаб анча илгариб кетди. БААнинг ҳозирги мураббийи Берт ван Марвийк эса нима қилишни билмаяпти (Агар Қосимов бўлганида камида битта ўйинни ютган бўларди). 

Ван Марвийк Осиё Кубоги-2019дан сўнг терма жамоани қабул қилиб олганди. Лекин дастлабки иш фаолияти ҳаттоки бир йилга бормади. Сўнгра ўз ўрнини сербиялик Иван Йовановичга бўшатиб берди. Йовановичдан кейин жамоани колумбиялик Хорхе Луис Пинто бошқарди. Ва ҳозирги пайтга келиб яна руль Берт ван Марвийкка ишониб топширилган. Аммо ушбу мутахассис қўл остида амирлик футболчилар ҳеч нарса қила олишмаяпти. 

Маълумки, араб жамоалари мураббийларни тез-тез алмаштириб туради. Баъзан биргина мағлубият ҳам мураббий учун охирги ўйин бўлиб қолиши мумкин. Лекин айтайлик, БАА терма жамоаси ўзбек мураббийига топширилса, Миржалол Қосимов натижа кўрсата олади деган тахминдаман. Ахир бизникилар ҳам қачондир Осиёда ишлаши керак-ку. 



Миржалол Қосимов тартиб-интизомга жиддий қарайди, ҳар бир ўйинга тактика танлашни билади ва футболчилардан доим курашувчанликни талаб қилади. Қосимов ўз вақтида араб клублари ва терма жамоаларини қандай мағлуб этганини кўрганмиз, у киши араб футболини жуда яхши билади. Бундан ташқари футболчилик пайтида БААнинг "Ал Шабаб" клубида фаолият олиб борган. 

Ва энг муҳими, араблар ҳам Қосимовни яхши танийди. Энди ҳозирги ёшлар билмаслиги мумкин, лекин ёши катта мухлислар ва мутахассислар Миржалол Қосимовнинг қандай даражадаги футболчи бўлганини ҳам билишади. Оддий мисол, қайси бир араб давлатига борманг, футбол ишқибозлари билан суҳбатда Ўзбекистон дейишингиз биланоқ "O, Kasimov! Very good player and good coach" деган гапни эшитасиз. 

Араб дунёсида улар энг кўп Қосимовни билади ва мақтайди. Бу ҳам бежизга эмас. Чунки Миржалол Қосимов футболчиликдан ташқари 2008, 2011 - 2014 йиллари "Бунёдкор"ни бошқарган пайт ОЧЛда араб жамоаларига қарши ўйнаган. Мана шу жиҳатларни ҳисобга олиб ҳам Қосимов БАА терма жамоасини бошқаришга мос номзод бўлса керак. Савол туғилиши мумкин: нега айнан БАА? Қатар, Сурия, Ироқ, Ливан ёки Уммон эмас, нима учун айнан БАА?

Назаримда, БАА футболи ўзбек футболига яқинроқдек, қолаверса Дубай ҳам бир қадам бўлиб қолди. БААда жуда кўп ўзбеклар яшашини ҳисобга олсак, энди тасаввур қилинг терма жамоа уйда ўйнаса стадионда қанақа аншлаг бўлади. Ўзбекистоннинг ярми БААга мухлислик қилади. Ва бундан ташқари, ўзбек мураббийининг четдаги фаолиятини кузатиш биз учун ҳам қизиқ бўлади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -2   

Фикрлар

+11   
12 ноя 20:51:44
Ali7279
Миржалол Косимов яхши тренир футболчилик пайитида хам лидер эди кейин авторитет
+11   
12 ноя 20:39:11
Ardito
Qosimov mexnatkash futbolchi bo'lgan! Mexnatkash kadr !
PFL da , UFF da shaxsga sig'inish bo'lmaganda, albatta murabbiy sifatida o'zini ko'rsatardi..
O'zbek Maradonasiyam , Pelesiyam shu inson!
+8   
12 ноя 22:21:37
Vista 1981
Mirjalol Qosimov, Bunyodkordan xomiylar ketgandan keyn, kuchli futbolchilar ketib qolgandan keyn bor imkoniyat bilan OCHLda yurtimizdagi xechbir klub yuta olmagan va ularni muxlislari xam yutishiga ishona olmaydigan yaponlaru, koreyslarni, avstraliyayu,xitoylarni bir necha marotaba yutib yarim finalga chiqib maxoratini isbotlab bòlgan.
+7   
12 ноя 23:37:43
Shohnur Pulatov
⚽️JOKER⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qosimov uzi nimani qoyillatdi trener bulib haa Rivaldo uynagan bunyodkorga kokakola oberdi i uzb bilan JCH chiqishiga ozgina qoldi shunaqami??
Qosimov davrida uzb liderlar bilan qorqmasdan o'ynashni o'rgandi 2011da yarim final dissez usha yil abramov bo'lmaganda xam u raqiblarni yutib uzb yarim finalga chiqardi chunki tarkib zor va shaklangan edi kein avstralya bilan o'yinda abramovni basharasi korinib qoldi aslida lekn uzb birinchi marta yarim finalga chiqkani uchun koz yumildi qosimovni osha shoraxmedov avtogol urib qoygan o'yinda aslida xisobda yutqizgan bo'lsa xam o'yin borasida yutqizmadi uzb o'sha kuni zor o'ynadi kein 2015 osiyo kubogida xam korea bn tushdi asosiy vaqtda uzb bossib tashadi koreani faqat oyinchilardigi klass yetishmasligi sabab gol uromadi qoshimcha vatqda shunchaki futbolchilani kuchi yetmadi murabiynimas bunyodkorda osha rivaldolar yana xomiylar ketkandan keinam qosimov kuchsizroq tarkib bilan xa kuchsizroq chunki legionerlar uyoda tursin jeparov xaydarov yana boshqalaram ketib qoluvdi Komoliddin Murzoyevdaka xujumchilar bilan buyodkorni OCHLda sharq mintaqasida g'arbmas sharq mintaqasini kuchli guruxidan olib chiqib chorak finalgacha oboroldi balki osha xomiylar bor vaqtda bunyodkorni chempion qilardi xam nimagadur oshanda bunyodkorni xomiylari yarim finalga ob chiqkan qosimovni orniga ziconi olib kelib qoydi zico tabiyki qisqa vaqt ichida xch nima qilomadi lekn osha yili bunik qosimov bn zor ketvotuvdi xulas shu qosimov terma jamolarni boshqargan vaqtlarda uzb eronga koreaga yana boshqa kuchlilarga yutsayam yutqizsayam jang qilardi masalan uzb o'yin borasida yutqizdi diyomasidi xch kim anu yaqindigi saudyaga 33-0ga yutqizganga oxshab oshanda saudya yariim kuch bilan yutdi agar qosimov murabiy bolganda jchga chiqolmasagam xozirgi bosqichda o'ynavotkan bo'lardik va munosib qatnashvotkan bo'lardik
+6   
13 ноя 00:58:27
Ibragim Nishanov
Миржалол Косимов узбек пелеси. Факат бизни бу ердаги коррупция емакхур ифлослар нафакат Миржалол Косимовни балки бутун бир Узбекистонни бугиб усишига йул куймаяпди.
+6   
13 ноя 00:19:04
Yogdu
bahtierbeglie@gmail.com фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Косимовни Шимолий Кореяни сунъий майдони ва айрим кучли одамлар еди.
Чартер рейс ва шунга ўхшаган бошқа шароитлар қилинмаган, футболчилар КХДРга бориш учун 4та самолёт алмашган.
+6   
13 ноя 00:05:12
bahtierbeglie@gmail.com
Уша Шорахмедовни автогол урган уйиндаям (Жанубий Корея ) Узбекистон жуда кучли уйин курсатган эди.
+6   
13 ноя 00:00:37
bahtierbeglie@gmail.com
Косимов футболни унча-мунча чет элликлардардан яхши тушунади, унда ссср мактаби ва чеснилиги бор деб уйлайман.
+5   
13 ноя 07:29:51
Сардор Бек
Қосимов яхши мураббий
+5   
12 ноя 23:13:53
Абдумуталлиб Зулунов
Миржалол Косимовга термани бериш керак эди мураббийлик имзоси бор
+5   
12 ноя 21:50:46
Vista 1981
Qosimovga omad
+5   
12 ноя 21:10:09
Насаф мухлиси
Иштони йук иштони йиртикка караб кулгандай бупти макола????????????????
+5   
12 ноя 20:51:34
Ali7279
Миржалол Косимов яхши тренир футболчилик пайитида хам лидер эди кейин авторитет
+4   
12 ноя 23:15:01
Абдумуталлиб Зулунов
Миржалол Косимовга термани бериш керак эди мураббийлик имзоси бор
+4   
12 ноя 22:38:01
Бахтийор Ашуров
Farhod__bek1990 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hali o'zimizni futbolda natija ko'rsatolmayabmizku, bizni murabbiylarimizga xorijga hali ancha boroooov.
Қ.Бердиев турманистонда ҳеч нарсага эришгани йўқ.Лекин рубин билан кўп ишларни қилиб қўйди.Бунақа мисоллар жуда кўп.Эришадими йўқ Қосимов нафақат футболчилик даврида мураббийликда ҳам,ҳозир Ўзбекистонда номер 1!У тактик ақиллий мураббий!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика