UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Франциянинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси якунига етди   0 09:00Депай терма жамоасини “елкасида кўтариб юрибди”   1 08:45Бэйлдан қойилмақом кўрсаткич   0 08:30“Челси” қишда Пулишични сотиб олади  2 08:15Мовсисян Гибралтарга қарши баҳсда 6 дақиқада хет-трикка эришди   0 08:00Неймар Бразилияга ғалаба келтирди, Аргентина Мессиз ғалаба қозонди   4 07:50Миллатлар лигаси. Франция Нидерландияга, Уэльс эса Данияга ютқазди   3 05:45ВИДЕО. Уругвай — Бразилия 0:1  0 05:39ВИДЕО. Нидерландия—Франция 2:0  1 01:00Жейдон Санчо Бундеслигада ой футболчиси деб топилди  2 00:45Нидерландия—Франция 2:0  5 00:38Нидерландия ва Франциянинг 10 йил аввалги таркиби қандай бўлган?  10 00:19Уэльс-Дания ва бошқа учрашувлар асосий таркиблари билан танишинг.  0 00:08Нидерландия – Франция. Асосий таркиблар маълум!  8 00:02Olamsport: Маҳмуд Мурадовнинг жанги бекор қилинди, МакГрегор кейинги жангини кимга қарши ўтказиши мумкин?  1

"Миллий" стадионда юзага келган қарздорлик ҳақида Янгиликлар

"Миллий" стадионда юзага келган қарздорлик ҳақида

Аввалига "Бунёдкор", энди "Миллий" дея номланаётган стадионда юзага келган коммунал тўловлар бўйича қарздорлик ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик.

Хабарингиз бор, бир неча кун давомида айнан қарздорлик сабаб "Миллий" стадионда сув, газ ва электр энергияси таъминоти узилиб қолди. Аммо тез орада қарзлар тўланиб, бу муаммо бартараф этилди.

Бизга маълум бўлишича, қарздорлик қуйидаги ҳолатга кўра юзага келган. Яъни, "Миллий" стадион маъмурияти (!) айни пайтда "Бунёдкор" футбол клубига тегишли эмас. Оддий қилиб айтганда, "Бунёдкор" футбол клуби алоҳида, стадион эса алоҳида ўзининг йиллик сметасига эга. Лекин ҳам клубни, ҳам мажмуани молиялаштириш, шунингдек ишчи-ходимларнинг маошини тўлаб бериш "Ўзбекнефтегаз" компанияси қўлида.

"Ўзбекнефтегаз" раҳбарияти бир йил мобайнида стадионни таъминлаш учун 5 миллиард сўм ажратиш ҳақидаги сметага қўл қўйган, аммо стадион маъмурияти раҳбари Воҳид Зокиров бу пул камлигини айтган ҳолда тегишли ҳужжатга имзо чекмаган. Натижада компания керакли миқдордаги пулни ўз вақтида стадион ҳисоб-рақамига ўтказа олмаган.

Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, сметани тасдиқлашда ҳар иккала томон имзоси керак бўлади. Аммо стадион маъмурияти раҳбарининг ҳужжатга имзо чекмаслиги туфайли коммунал тўловлардан қарзлар йиғилиб бораверган ва қарздорлик кўпайиб кетиши оқибатида стадионда сув, электр энергияси таъминоти узиб қўйилган. Бу ҳақда бизга "Бунёдкор" ПФК бош директори Мурод Алиев маълумот берди.

Маълум бўлишича, яқинда стадион ҳисоб-рақамига "Ўзбекнефтегаз"дан пул келиб тушди ва бунинг натижасида барча коммунал тўловлар тўланди. Эндиликда "Миллий" стадионда доим электр энергияси, сув ва газ бўлиши айтилмоқда. 

"Бунёдкор" ПФК раҳбарияти жамоага бефарқ бўлмаган мухлисларни бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувига чорлаб қолади. Ўйин 20:30да бошланади.  

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+10   
17 авг 16:58:28
Hell Reds
Озодлик шунака проблемалани Прагадан биладию лекин нимага бизани журналистла Тошкенда туриб биломасикана?
+6   
17 авг 16:52:35
Abbosbek
Mana nega bizda elit stadionlar nimaga yóq boriniyam eplasholmayapti ishni tóg'RI yólga qóymaslikning oqibati bu
+2   
17 авг 19:41:55
Bek0211
Hell Reds фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Озодлик шунака проблемалани Прагадан биладию лекин нимага бизани журналистла Тошкенда туриб биломасикана?
Озодликни кулоги куп
+1   
17 авг 19:57:11
узб узб
Бокимандалик бокимандалик деб кичкирасила сал ковок каланиям ишлатингла,жамоалар качони уз узини тулик бошкара олади?качонки мамлакат иктисоди ревожланган мамлакатлар иктисоди бн тенглашганда футбол узини узи бошкара олади.топ чемпионатларда у ер бу ерда укиб коламиз фалон уйинга 150 еки 200доллор нархида белитлар сотилди деб,бо уша уйини твда курганимизда стадионлар хам лик тулаганини гувохи буламиз,200 доллор бизда бир ярим миллион сумдан ошади,бу пул уша мамлакат мухлислари чун чепуха пул биз чун жуда катта пул хисобланади,бундай булгач у давлатларда сама сабой футбол узини бока оладида,ЖЧда 700-800 доллордан хам блетлар сотилди дейишдию,но бу алохида мавзу,бизга 30 минг блети нархи булсаям эриш туюлади шундаям стадиони 3 дан бири зурга тулади бунакада кандай килиб жамоалар узини узи бокиши мумкин,бу ерда утириб чийилашдан осони йук,сал мазгини хам ишлатиш керакда азизлар
+1   
17 авг 18:05:52
Bobur Karimov
Коррупция макони Бунёдкор булади пули борлар уйнайди талантлар колиб кетаверади.
+1   
17 авг 17:44:48
Chelsea81
Hususiylashtrish kerak jamoalarni. Aksionerlar kop lekin...
+1   
17 авг 17:07:19
TOMJIQ_OLOT
"Ўзбекнефтегаз" раҳбарияти бир йил мобайнида стадионни таъминлаш учун 5 миллиард сўм ажратиш ҳақидаги сметага қўл қўйган, аммо стадион маъмурияти раҳбари Воҳид Зокиров бу пул камлигини айтган ҳолда тегишли ҳужжатга имзо чекмаган. Натижада компания керакли миқдордаги пулни ўз вақтида стадион ҳисоб-рақамига ўтказа олмаган.
-------------------------------------
Стадионни таъминлаш учун (таъмирлаш учун эмас!) 5 миллиард сўм! Бу кам эканми?! Ўзбек футболидаги боқимандалик қачон йўқолади-а? Қачон ўзини-ўзи таъминлайди?
   
18 авг 02:27:22
Marxabay
стадионингаям.......
   
17 авг 20:02:50
Hell Reds
Bek0211 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Озодликни кулоги куп
Ундан ташкари Мирзияевам укиб утиради. Узи этган.
   
17 авг 17:35:20
'Бахтиёр
Шу стадиониям Бунёдкордан тортиб олиб Пахтакорга беринглар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади
Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги...  267
Хира ўйин Хира ўйин
Ливанга қарши қийин, аммо яқин келажакда мураббийга тегишли хулосалар ...  87
Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган ...  76
Ўзбекистон - Ливан учрашуви СПОРТ телеканалида намойиш этилмайди Ўзбекистон - Ливан учрашуви СПОРТ телеканалида намойиш этилмайди
Бугун Брисбен шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги учрашув бўлиб...  75
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг