UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  3 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  3 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  18 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  80 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11

"Миллий" стадионда юзага келган қарздорлик ҳақида Янгиликлар

"Миллий" стадионда юзага келган қарздорлик ҳақида

Аввалига "Бунёдкор", энди "Миллий" дея номланаётган стадионда юзага келган коммунал тўловлар бўйича қарздорлик ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик.

Хабарингиз бор, бир неча кун давомида айнан қарздорлик сабаб "Миллий" стадионда сув, газ ва электр энергияси таъминоти узилиб қолди. Аммо тез орада қарзлар тўланиб, бу муаммо бартараф этилди.

Бизга маълум бўлишича, қарздорлик қуйидаги ҳолатга кўра юзага келган. Яъни, "Миллий" стадион маъмурияти (!) айни пайтда "Бунёдкор" футбол клубига тегишли эмас. Оддий қилиб айтганда, "Бунёдкор" футбол клуби алоҳида, стадион эса алоҳида ўзининг йиллик сметасига эга. Лекин ҳам клубни, ҳам мажмуани молиялаштириш, шунингдек ишчи-ходимларнинг маошини тўлаб бериш "Ўзбекнефтегаз" компанияси қўлида.

"Ўзбекнефтегаз" раҳбарияти бир йил мобайнида стадионни таъминлаш учун 5 миллиард сўм ажратиш ҳақидаги сметага қўл қўйган, аммо стадион маъмурияти раҳбари Воҳид Зокиров бу пул камлигини айтган ҳолда тегишли ҳужжатга имзо чекмаган. Натижада компания керакли миқдордаги пулни ўз вақтида стадион ҳисоб-рақамига ўтказа олмаган.

Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, сметани тасдиқлашда ҳар иккала томон имзоси керак бўлади. Аммо стадион маъмурияти раҳбарининг ҳужжатга имзо чекмаслиги туфайли коммунал тўловлардан қарзлар йиғилиб бораверган ва қарздорлик кўпайиб кетиши оқибатида стадионда сув, электр энергияси таъминоти узиб қўйилган. Бу ҳақда бизга "Бунёдкор" ПФК бош директори Мурод Алиев маълумот берди.

Маълум бўлишича, яқинда стадион ҳисоб-рақамига "Ўзбекнефтегаз"дан пул келиб тушди ва бунинг натижасида барча коммунал тўловлар тўланди. Эндиликда "Миллий" стадионда доим электр энергияси, сув ва газ бўлиши айтилмоқда. 

"Бунёдкор" ПФК раҳбарияти жамоага бефарқ бўлмаган мухлисларни бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувига чорлаб қолади. Ўйин 20:30да бошланади.  

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика