

Унга кўра, Женнаро Гаттузо “Милан”ни тарк этади. Бундай қарорга Гаттузо ва клуб бош директори Иван Газидис билан учрашувдан сўнг келинган. Шартнома иккала томоннинг тўлиқ розилиги билан бекор қилинади. Гаттузо эса 2 йилдан кейин якунига етадиган шартномаси бекор бўлиши учун бериладиган пулнинг 90 фоизидан воз кечмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Милан”ни спорт директори Леонардо ҳам тарк этиши маълум қилинганди.



