"Милан"нинг 3 нафар футболчиси трансферга қўйилди

Sherzod Nurmatov
20 июл 2023, 17:28
Клуб улар билан ҳисоблашмайди.

"Милан" ҳимоячиси Фоде Балло-Туре, вингер Анте Ребич ва ҳужумчи Дивок Ориги жамоа билан мавсумолди турга бормайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

3 нафар футболчи ҳам трансферга қўйилган. Балло-Туре бўйича аллақачон музокаралар олиб борилмоқда. Қолган икки футболчи учун ҳозирча аниқ таклифлар йўқ.

Шу билан бирга, "россонери" ҳам таркибни кучайтириш устида ишлаяпти. Мавсум олдидан "қизил-қоралар" 5 нафар футболчи билан шартнома имзолашди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›