"Милан" Хонда учун 10-рақамни олиб қўйди

Tolibjon Qosimov
2 сен 2013, 17:54
ЦСКА ярим ҳимоячиси Кейсуки Хонда "Милан"га ўтганидан сўнг 10-рақам остида тўп суради, дея хабар бермоқда Sport Mediaset.
"Милан"нинг ганалик ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенгнинг "Шалке"га ўтиши, Хонда учун нафақат Европа Иттифоқига кирмайдиган давлат фуқороси учун ажратилган жойни бўшатди, балки футболкасидаги 10-рақамни ҳам ташлаб кетди. Бироқ футболчининг "Милан"га ўтиши қишга қоладиган кўринади. Жамоалар трансфер нархи бўйича келиша олишмади. Энди эса футболчи терма жамоа сафида бўлгани учун келишишга улгуришмайди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›