

"Corriere della Sera" хабарига кўра, Стефано Пиолининг "Милан" бошқарувида қолиш имконияти жуда юқори бўлиб турибди. Рестартдан кейин "Милан" бирорта учрашувда мағлуб бўлмади ва кучли жамоалар устидан зафар қучди. Шунингдек, унинг қолишини футболчилар ҳам истамоқда.
Катта эҳтимол билан келаси мавсумда Рангник "Милан"да фақатгина спорт директори бўлиши мумкин. Яқин кунлар ичида "Милан" раҳбарлари бу масалани муҳокама қилишади.



