“Милан” футболчиси топ-5 чемпионат футболчилари орасида голли вазиятларни яратиш борасида пешқадамлик қилмоқда

Aslanov Jasurbek
24 дек 2020, 09:05
“Милан” А Cерия 14-тури доирасида “Лацио”ни 3:2 ҳисобида енгди.

Ушбу баҳсда миланликлар аъзоси Хоқон Чалхонўғлу 1 та гол уриб, 2 та голли узатма берди. Туркиялик футболчи А Cериянинг жорий мавсумдаги 14 та ўйинида 53 та голли вазият содир қилди. Бу топ-5 чемпионат футболчилари орасидаги энг яхши натижа.

Бу борада 2-ўринда “Астон Вилла” аъзоси Жек Грилиш бормоқда — 43. Кучли бешликдан эса Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед” — 41), Мемфис Депай (“Лион” — 41) ва Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити” — 40) ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta