"Милан" футболчиси билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
29 ноя 2024, 01:45
"Милан" матбуот хизмати ҳимоячи Маттео Габбия билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

Баёнотга кўра, 25 ёшли ҳимоячи билан янги келишув 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Габбия "россонери" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019/20 йилги мавсумда жамоада дебют қилганди. Шундан буён у асосий жамоа таркибида 84 ўйинда қатнашиб, 5та гол урди.

Ушбу мавсумда Габбия А Сериянинг 5 ўйинида иштирок этиб, 1 марта рақиблари дарвозасига йўл топди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: acmilan.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›