"Милан" Доннарумма бўйича таклифларни кўриб чиқмайди

Alisher
22 мар 2021, 10:10
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзги трансфер ойнасида сотилмайди.

Клуб раҳбарияти бошқа клубларнинг таклифини кўриб чиқмайди ва у билан ёзда шартномани узайтиради.

Италиялик посбон жорий мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли посбон 2015 йилдан бери "Милан"нинг асосий жамоасида ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato