"Милан" бош директорида саратон аниқланди

Sherzod Nurmatov
20 июл 2021, 19:47
"Милан" бош директори Иван Газидисда томоқ саратони қайд этилди.

Бу ҳақда Италия клуби матбуот хизмати хабар берди.

"Россонерилар" матбуот хизматининг таъкидлашича, шифокорлар хулосасига кўра Газидис тўлиқ тузалиб кетиши мумкин.

Газидис ихтисослашган шифохонада даволанмоқда. 

"Саратон аниқланиши ҳаётдаги ёқимсиз ҳолатлардан бири. Аммо яхшики, касалликнинг у қадар кучли тури кузатилмади ва даволаса бўларкан. Ишонаманки, тез орада тузалиб кетаман", – дейди Газидис.  

Иван Газидис 2018 йилда "Милан" бош директори этиб тайинланган. У олдинроқ "Арсенал"да фаолият юритган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: acmilan.com