Иван Газидис "Милан"да ишлаш учун "Арсенал"ни тарк этди

Aslanov Jasurbek
18 сен 2018, 14:55
"Арсенал" ижрочи директори Иван Газидис Лондон клубини тарк этди ва фаолиятини "Милан"да давом эттиради.

Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар берди. Газидис 2008 йилдан бери "тўпчилар" сафида ишлаб келган. "Арсенал"да унинг ўрнини Рауль Санльеи ва Винай Венкатешам тўлдиришади.

"Иван билан ишлаш ёқимли бўлди. У доно, тушунадиган ва кўп ҳаракат инсон. Газидис ўрнини Рауль ва Винайлар эгаллайди ва улар Унаи Эмерига "Арсенал" ўсишида ёрдам беришига ишонамиз" - дейди "Арсенал" бошқарув қўмитаси раиси ўринбосари Жош Кронке.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: arsenal.com