"Милан" Азмундан кўра Йовични афзал кўрмоқда

Mirjalol Normatov
31 май 2020, 14:10
"Милан" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, айни дамда миланликлар шорт-листидан "Зенит" форварди Сардор Азмун ҳам ўрин олган. Аммо клубнинг асосий мақсади - "Реал" ҳужумчиси Лука Йович бўлиб турибди.

Ўтган ёзда Йович "Айнтрахт"дан "Реал"га ўтганди. Аммо у кутилган ишончни оқлай олмади.

Азмунга эса "Наполи" даъвогар бўлиб турибди. Неаполликлар бу борада музокаралар ҳам олиб боришган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport