

"Россонерилар" марказга ўйинчи қидиришмоқда ва айни дамда Мадриднинг "Атлетико" клубида ижара асосида ўйнаётган 25 ёшли уругвайлик футболчига эътиборларини қаратишди.
"Қизил-қоралар" ўйинчи учун 40да 50 миллион еврогача маблағ сарфлашга тайёрлар.
Торрейра жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



