UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  7 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38

Мигель Родриго: “Бугун Австралия автобусини ёриб ўтамиз” Янгиликлар

Мигель Родриго: “Бугун Австралия автобусини ёриб ўтамиз”

Япония терма жамоаси устози Мигель Родриго Австралияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

-  Кеча “А” ва “Б” гуруҳлари 3 – тур учрашувларини ўтказишди. Сизнингча қайси футзалч кечаги тур қаҳрамони?
-  Фикримча сўззсиз Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров. Чунки ушбу дарвозабон кечаги учрашувда фантастик ўйин намойиш этди ва ўз жамоаси ғалабасига катта ҳмсса қўшди.

-  Бугун Австралия терма жамоасига қарши гуруҳдаги сўнгги учрашувни ўтказасизлар. Австралия ҳам сизлар ҳам кейинги босқичга чиқиб бўлгансизлар. Бугун қанақа учрашув томоша қиламиз, шиддатли ўйинми ёки кучларингизни кейинги босқичга арайсизларми?

-  Биз бугун фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Гуруҳда биринчи ўринни ҳеч кимга бермаймиз, бу бизни доимий одатимиз. Бугун Австралияга қарши қийин учрашув ўтказамиз. Уларнинг ҳимояси жуда кучли. Австралиялик икки футзалчи Григори Жиовенали ва Тобе Ситто ҳимояда жуда ҳам кучли. Биз тўпни хаводан бир биримизга етказиб бериб Австралия “автобусини” ёриб ўтиб гол уришга ҳаракат қиламиз.

-  Учшу учрашувга шогирдларингизни қайдан тайёрладингиз?

-  Уларга рақиб ўйини ёзилган 10 дақиқалик видео тасмани қўйиб бераман. Шунга қараб улар қаерда қандай ўйин намойиш этишни ўрганиб чиқишади. Австралия футзалчилари бизга қараганда жисмонан бақувват. Шунинг учун шогирдларим уларга қарши яккама якка курашга киришмайди.

-  Ушбу вақт уларга етади деб ўйлайсизми?

-  Албатта бу улар учун етарли вақт. Мен ҳар бир ўйиндан олдин рақибни ўрганиш учун шогиртларимга 10 дақиқа вақт ажратаман. Мен уларга 2 соатлик рақиб ўйини ёзилган видеони қўйиб беришим мумкин лекин бу уларни зериктиради.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика