UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Япония бош мураббийи: "Балки финалда Ўзбекистон - Япония тўқнашувини кўрармиз" Янгиликлар

Япония бош мураббийи: "Балки финалда Ўзбекистон - Япония тўқнашувини кўрармиз"

Япония терма жамоаси бош мураббийи Мигель Родриго турнир ташкилотчилиги, шунингдек Малайзия терма жамоаси ҳақида гапириб ўтди.

"Малайзия терма жамоасига қарши икки ой олдин Японияда ўйнагандик. Ўша ўйинда ғалаба қозонгандик. Уларга қарши ўйин қийин бўлади. Шунингдек, уларнинг кеча Австралияга қарши бўлиб ўтган ўйинини ҳам кўрдик. Ишонаманки, уларга қарши ўйинда ғалаба қозонамиз.

Ташкилотчилик борасида барчаси аъло даражада. Меҳмонхоналар, майдонлар, овқатлар... Барча барчаси ажойиб.

Ўзбек миллий таомлари? Номини эслай олмаяпман. Лекин, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез билан биргаликда гуручли овқат егандик. Менга ёққан. 

Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга, балки финалга ҳам чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири. Шунингдек, жамоангиз турнир ғолиблиги учун  ҳам имкониятлар етарли. Ишонаман, Ўзбекистон ЖЧга йўл олади. Балки, финалда Ўзбекистон - Япония тўқнашувини кўрармиз", дея ўз фикрларига якун ясади Мигель Родриго.

Марат Аксанов ва Азиз Тўхтамуродовлар суҳбатлашди


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика