“Металлург-W”ни тақдирлаш маросими

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2017
2017 йилги мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, “олтин дубль”га эришган “Металлург-W” жамоаси қизларини тақдирлаш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда.

Тадбир шу йилнинг 2 декабрь куни Бекобод шаҳридаги маданият саройида бўлиб ўтади. Ўзбекистон футбол федерацияси масъул ходими Алишер Файзиевнинг маълум қилишича анжуманга ЎФФ ҳамда ПФЛ раҳбарлари ташриф буюришади. Федерация томонидан қизларга дипломлар, медаллар тайёрлаб қўйилган.0

Тақдирлаш маросими соат 11:00 да бошланади. Расмий бўлим якунлангач маросим меҳмонлари, “Металлург-W” клуби раҳбарияти ва футболчи қизлар байрам дастурхонига таклиф этилади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: metallurg-pfc.uz