"Металлург": Тайёргарлик бошланди, режада ўртоқлик ўйини бор

Narzulla Saydullayev
21 дек 2017, 16:41
2017 йилги мавсум якунига етгач таътилга кетган “Металлург” футбол клуби ўйинчилари кечадан эътиборан Чирчиқ шаҳрида жамланишди ва янги мавсум тайёргарлигини бошлаб юборишди.

Футболчиларимиз “Кимёгар” стадионида дастлабки ўқув-машғулот йиғинини олиб боришаяпти.

Мазкур йиғин давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклашга қаратилади. Йиғин 30 декабрга қадар давом этиши режалаштирилган. Айнан ўша куни “Металлург” назорат учрашуви ўтказади ва кейин футболчиларга Янги йил байрами муносабати билан кичик таътил берилади. Назорат учрашуви январь ойида Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал раундига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши ўтказилиши кутилмоқда. Ўйин ўтадиган манзил ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Чирчиқ шаҳрида бошланган йиғинга штган йилги таркибда тўп сурган футболчиларнинг барчаси ва ижара асосида бошқа клубларда ўйнаган футболчиларимиз ҳам етиб келишган. Ўз навбатида 25 декабрь санасида “Металлург” жамоаси аъзолари футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовларини топширишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Металлург” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›