

Аввал 11-рақамда тўп тепган германиялик футболчи янги мавсумдан бошлаб 10-рақамли футболкада ўйнайди. Сўнгги бир неча мавсум 10-рақам Жек Уилширга тегишли эди. Уилшир жорий ёзда "тўпчилар" сафини тарк этди ва фаолиятини Туркиянинг "Фенербахче" клубида давом эттиради.

"10 - шунчаки рақам эмас. У кўп нарсани англатади" - деб ёзди Озил "Твиттер"даги саҳифасида.



