Мессининг она шаҳрида унинг 70 метрли тасвири пайдо бўлди

Sherzod Nurmatov
11 июл 2021, 18:59
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг туғилган жойи бўлган Росарио шаҳри ҳукумати терманинг Америка Кубогини ютганига муносабат билдирди.

Росарионинг асосий диққатга сазовор жойи – миллий байроқ ёдгорлигида Мессининг 70 метрли тасвири пайдо бўлди. Айнан шу бинода Аргентина байроғи 1812 йилда биринчи марта кўтарилган.

Аргентина Америка Кубоги финалида Бразилияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Анхель ди Мария томонидан урилди.

34 ёшли Месси терма жамоа билан биринчи совринни қўлга киритди. Илгари у фақат Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›