Месси Роналдиньонинг натижасини такрорлади
03 апр 2019 16:19
Янгиликлар
Месси Роналдиньонинг натижасини такрорлади
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Вильярреал"га қарши ЛаЛиганинг 30-тур ўйинида (4:4) жарима зарбасидан гол уришга муваффақ бўлди.
Мессининг жорий мавсум ЛаЛига доирасида жарима зарбасидан урган голлари сони 6тага етди. Шундай қилиб, аргентиналик форвард Испания чемпионатида бир мавсум давомида жарима зарбасидан 6та гол урган сўнгги 12 йилликдаги биринчи футболчига айланди. Сўнгги марта Роналдиньо 2006/07 мавсумда 6 марта жарима зарбасини голга айлантирган эди.

Месси жорий мавсум ЛаЛиганинг 28та учрашувида майдонга тушиб, 32та гол урди ва 12та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар