

Манбага кўра, ҳужумчи ҳар бир учрашувда ўртача 5,25 та хавфли вазият яратади. Бу статистика гол, голли узатма, дриблинг ва бошқаларни ўз ичига олади. Иккинчи ўринни ПСЖ форварди Килиан Мбаппе банд этган. "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд кучли учликка якун ясаган.
35 ёшли Месси жорий мавсум ПСЖ сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.



