

"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ижтимоий тармоқларнинг салбий томонлари ҳақида гапирди.
"Баъзида "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин буни қилмайман, чунки бу нималарга олиб келиши мумкинлигини биламан... Бундай майда-чуйда нарсаларнинг ҳам ўз оқибатлари бор.
Шу маънода, бу мени энг кўп ташвишга соладиган нарса. Мени футболдан ташқари ҳар қандай мавзуда муҳокама қилишларини ёқтирмайман", — деди Месси.



