Месси "Барселона"дан норози

Aslanov Jasurbek
28 фев 2018, 14:10
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига клуб "Атлетико" форварди Антуан Гризманни сотиб олишга уриниши ёқмаяпти.

Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда. Олдинроқ, "Барселона" Гризманни сотиб олишга қарор қилгани, франциялик футболчи эса "ҳа" дегани эълон қилинган эди. Лионель Месси нима сабабдан Каталония клуби қарорига қарши эканлиги маълум эмас.

26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 22та учрашувида майдонга тушиб, 11та гол урди ва 7та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Express