

"Барселона" форварди 34 ёшни қарши олди.
Ҳужумчи бутун фаолияти давомида "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилмоқда. Лео испан жамоасида 520та ўйинда майдонга тушиб, 474та гол урди. Месси "Барселона" билан 10 бор Испания чемпиони, 7 бор мамлакат Кубоги ва 4 бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.
Аргентиналик футболчининг Каталония клуби билан тузган амалдаги шартномаси жорий ой якунига қадар мўлжалланган, томонлар тез орада янги битимга имзо чекишади.



