Мертенс “Наполи” билан билан шартномани узайтиради

18 май 2020, 23:16
“Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенс неаполликлар сафида фаолиятини давом эттиради.

Football Italia хабарига кўра, 33 ёшли белгиялик футболчи “Интер”га ўтиш таклифини рад этди ва фаолиятини “Наполи”да давом эттиради.

Янги келишув икки йилга мўлжалланади ва футболчи йилига 4 миллион евро маош, яна 500 минг евро бонус ва кўтарма пулларини олиши мумкин. Италиялик журналист Рафаэле Ауриемманинг маълумотига кўра, футболчининг кўтарма пули 3 миллион еврони ташкил этади. Келишув расман эртага эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia