Мени Алли деб чақирманг

Aslanov Jasurbek
13 авг 2016, 13:45
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли футболкасидаги ёзувни ўзгартиришга қарор қилди.

Олдинроқ футболчининг формасига "Алли" сўзи ёзилар эди. Аммо ярим ҳимоячи футболкасидаги ёзув "Деле" бўлишини истайди.


"Мен футболкамда шундай ном бўлиши истайман. "Алли" фамилиясига алоқам йўқ" - дейди "Тоттенхэм" ўйинчиси.

"Бу қарорни яқинларим билан муҳокама қилдим".

Ярим ҳимоячи бу борада бошқа ҳеч нарса демади, аммо олдинроқ британ ОАВ футболчи ва унинг отаси ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслигини эълон қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: DailyMail