

- ФИФА сайтига кўра биз тўп билан 60 фоиз муомала қилибмиз. Рақибимиз Европа чемпиони эди, демак биз яхши ўйин кўрсатибмиз.
4-3-3 тактикасида ўйнадик, рақиб ҳам, улар учрашув охирида бу схемани ўзгартирди, биз эса режамизни бажара олдик.
Португалиянинг барча ҳужумчилари жуда кучли. Улар фақат 34 дақиқадан кейин ҳисобни очишганидан хайрон бўлдим.
«Қозон-Арена» ажойиб стадион экан! Муҳит ғаройиб эди. Россияга мана шу стадион учун раҳмат айтаман, – дейди Осорио.




