Мбаппедан айрилган ПСЖ инглиз жамоасига 200 миллион евро тўлашга тайёр

Khoja
17 фев 2024, 10:05
Ёзда ПСЖни тарк этиши аниқ бўлган Килиан Мбаппенинг ўрнига парижликлар тажрибали ва маҳоратли футболчи олиб келишни режа қилган.

Франция жамоаси “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзоламоқчи. ПСЖ мисрлик ҳужумчи учун инглиз жамоасига 200 миллион евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ал Иттиҳод” Салоҳ учун трансфер рекордини янгилашга тайёрлигини маълум қилганди.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум барча мусобақаларда 27 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 18 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com