

28 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирган пост эълон қилди. Кейинчалик бу пост ўчирилди.
"Эль-Гази Яқин Шарқда давом этаётган можаро бўйича клуб қабул қилмайдиган позицияни танлади. Клуб ва футболчи бу қарорни чуқур муҳокама қилишди.
"Майнц" Яқин Шарқдаги ўнлаб йиллар давом этган мураккаб можаро бўйича турли нуқтаи назарлар мавжудлигини ҳурмат қилади. Бироқ клуб ижтимоий тармоқдаги ушбу пост мазмунидан узоқлашмоқда, чунки у клуб қадриятларига мос келмайди", – дейилади "Майнц" баёнотида.



