UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Абдужамол Исроилов: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман”  1 09:11"Челси" Льоренте учун 30 миллион фунт тўлашни истамади  0 08:57Каспер Шмейхель "Лестер"да қолади  1 08:40Погба "Манчестер Юнайтед"га кимни сотиб олишни маслаҳат бермоқда?  5 08:29"Реал" футболчиси яқин вақт ичида "Манчестер Сити" сафига бориб қўшилади  3 08:16Қойил! "Краснодар"нинг стадиони ажойиб кўринишда! ФОТО  12 07:49Зидан "Реал"га янги ҳужумчи шарт эмас деб ҳисоблайдими?   3 05:33“Рома” Коларов учун “Манчестер Сити”га 5 миллион евро тўлади  2 05:25Неймарнинг “дубл”и “Барселона”га “Ювентус” устидан ғалаба келтирди  18 05:12Ўртоқлик учрашувлари. “Челси” ҳамшаҳарларини йирик ҳисобда енгди ва бошқа натижалар  1 01:58Месси, Суарес, Пике ва бошқа футболчилар Неймарни “Барселона”да қолдиришга уринишди  17 01:49Россия чемпионати: Галиуллин жамоадошлари мағлуб бўлишди  2 01:43Виллаш-Боаш ва Роналду Хитойда учрашишди  2 01:36“Олмалиқ”: навбатдаги назорат баҳсида дуранг  0 01:27Украина Эл Классикосида “Динамо”нинг қўли баланд келди  1

09 фев 21:34
Янгиликлар

Мавсум бошланмагани доим баҳона бўлиб қолаверадими?

Тан оламан, Европа футболи бўйича мутахассис эмасман. У ёқдаги ўйинларни кўп ҳам кўравермайман.
Аммо 2005 йил ЦСКА (Москва) ҳамда 2008 йил “Зенит” (Санкт-Петербург) клубларининг УЕФА Кубоги мусобақасида ғолиб чиққани ҳамон ёдимда. Ўшанда Россия футболи ҳали куз-баҳор тизимига ўтмаган, чемпионат худди биздаги каби баҳор-куз тизимида олиб бориларди. Мавсум бошланмаганига қарамай, ўшанда рус клублари қишки ўйинларда ҳам рақибларини бирин-кетин мағлуб этишганди.

Биз эса ҳар доим шу аҳвол: қишки ўйинларда ҳеч ўзимизни кўрсата олмаймиз. Баҳона эса тайёр: мавсум ҳали бошлангани йўқ, ўйинчилар яхши спорт формасида эмас, ҳаво совуқ келди ва ҳоказо... Умуман олганда, буларнинг бари баҳонадек кўриняпти. Кеча бўлиб ўтган “Ал Жайиш” – “Насаф” баҳсини олайлик, учрашувни тўлиқ кузатиш имкониятига эга бўлмадим, аммо кейинроқ ўйиндаги голларни кўриб ҳайратдан ёқа ушладим. “Ал Жайиш”дан европача ҳужумлар ва европача голлар. Уларнинг кореялик легионери ўйин тақдирини гўёки бир ўзи ҳал қилиб қўйгандек. Ана, легионер дегани қанақа бўлиши керак!

Бугун бўлиб ўтган “Локомотив” – “Қувайт СК” баҳсида ҳам шу аҳвол. Рақиб таркибида ҳаракат қилган Жавод Некунам, Рикардо Коутиньо ва учта гол урган Иссам Жемаъа – ахир буларнинг ҳаммаси легионер-ку! Эътибор беринг, бизникилар Осиёда ким билан ўйнамасин, рақиб жамоалар сафидаги легионерлар ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишяпти. Бизга келаётган легионерлар эса гўёки маҳаллий футболчилар билан бир савияда. Бугун “Локо” таркибида тўп сурган Шевченко билан Кожокарь ўзининг ҳеч бир жиҳати билан ажралиб тургани йўқ.

Осиё клублари чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун Осиёнинг кўзга кўринган футболчиларини қўлга киритишади. Бизникилар эса нуқул Молдова, Украина, Сербия томонларга ошиқади. Тушунамиз, биз санаб ўтган давлатларда кучли футболчилар кўп, лекин бизга келаётганлари у ёққа “ўтмай” қолганидан мажбуран келишяпти. Аниқроғи, бизникилар нуқул шунақа легионерларга ёпишиб олишган.

Мағлубият билан мағлубиятнинг фарқи бор. Алам қилгани, Қувайт клуби бугун “Локо”ни қийинчиликсиз ютиб кетди. Жамоа худди ўртоқлик учрашувида тўп сургандек эркин, бемалол ҳаракат қилди. Гўёки “Локо” яна битта гол урса, уларга бунга жавобан яна гол урадигандек. Бразилияликлар айтишади-ку: “Рақиб бизга қўлдан келганча гол урсин, биз эса хоҳлаганча урамиз”.

Тўғри, бизда футбол мавсуми ҳали бошлангани йўқ, лекин бу каби баҳоналар эскирди. Яхшиси, футболчиларимизнинг салоҳияти бундан ортиқ эмас, мураббийнинг ақли бошқасига етмаяпти деган маъқул. Ўйинчиларни кескин айблаш фикридан йироқмиз, аслида ҳамма айб мураббийларда. Қўлга лицензияни олди, мураббий бўлди дегани эмас. Мураббийлик – машаққатли касб, буни ҳаммаям эплайвермайди. Мураббийнинг асл кучи мана шундай муҳим беллашувларда билинади.

“Локо” ва “Насаф”нинг бир зарбдаёқ ОЧЛдан чиқиб кетиши ўзбек футболининг бугунги савиясини кўрсатиб берди. Ҳар томонлама орқага кетаётганимизни тан олмасликдан бошқа илож йўқ. Ҳам мураббийлар, ҳам ўйинчиларнинг савияси борасида. Араблар мана бир неча йилдирки четдан кучли мураббийларни олиб келиб, футболнинг аниқ пойдеворини қўйиб олишди. Энди улар юқори марралар сари интилаверади. Бизда бўлса ҳали пойдевор ҳам қўйилгани йўқ. Чунки қайси клубга янги мураббий келмасин, пойдеворни бошқатдан ўз билганча қўйишга ҳаракат қиляпти.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  120
Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: