Маттеус ЖЧ финалида қайси термага мухлислик қилишини айтди

Mirjalol Normatov
15 июл 2018, 17:57
Германиянинг афсонавий футболчиси Лотар Маттеус ЖЧ финалида қайси термага мухлислик қилишини айтиб ўтди.

"Юрагим сезмоқда, Хорватия ютади. Терма футболчиларининг катта қисми Бундеслигада ўйнаган, улар билан яхши муносабатдаман.

Ундан ташқари, баъзи вақтларда таътилимни Хорватияда ўтказаман, у ерда кўплаб танишларим бор. Шу боисдан бугун уларга мухлислик қиламан. Бироқ менинг футболдаги тушунчам Франция 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади демоқда.

Французлар борасида ҳеч нима демайман ва Хорватияга мухлислик қиламан", - деди Маттеус.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.com