

«Биз қийин дамларни бошдан кечираяпмиз, аммо мавсум узоқ давом этади. «Ювентус» ҳали ўзига келади ва скудетто учун курашамиз, бу қийин бўлишини биламиз. Бу қийинчиликларни енгиб ўтиш керак.
Балки, таркибга қолган футболчилар қайтишса осонроқ бўлар. Бугун майдон марказида фақат Эрнанес ва Леминдан фойдалана оларди холос.
Умуман олганда ёмон ўйнамадик, «Наполи» жуда тажрибали ва кучли жамоа. Қарши ҳужумда улар зўр ўйнашди», – дейди Аллегри.



