Массимилиано Аллегри: "Бундай муҳим ўйинларда Буффон - дунёда энг зўри"

Tolibjon Qosimov
4 май 2017, 19:59
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки учрашуви доирасида "Монако" устидан қозонилган ғалаба (2:0)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитларни табриклайман, ўйин осон бўлмади. "Монако" жуда кучли. Бу жамоанинг ўйинчиларида техника жуда кучли. Буффон ҳисоб 0:0 бўлиб турганда ажойиб сейвни амалга оширди. Бундай муҳим ўйинларда Буффон - дунёда энг зўри. Лекин, вазифа ҳали тўлиқ бажарилмади. Жавоб баҳсида "Монако"нинг йўқотадиган нарсаси бўлмайди. Бу мавсум биз учун ўзгача бўлиши мумкин", - деди Аллегри.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com