Маскерано: “Неймар ҳақида барча ижобий фикрда”

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2013, 16:13
“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано, жамоага Неймардек футболчи келганидан жуда хурсанд эканлигини айтиб ўтди, деб хабар беради испан ОАВ.

“Неймар “Сантос”да қайси позицияда ҳаракатланган бўлса, “Барселона”да ҳам худди шу позицияда ўйнаяпти. Бундан ташқари Неймар – ажойиб инсон. Мен у билан ишлаган одамлар билан суҳбатлашганман. Уларнинг барчаси Неймар ҳақида ижобий фикрда. Ишонаман у жамоага катта фойда келтиради”, - дея таъкидлади Маскерано.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›