Машраб Адилов: "Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман"
03 дек 2021 23:28
Янгиликлар
Машраб Адилов: "Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман"
- Бугунги ўйин қийин ўтишини билардик. Кеча "Пахтакор"га қарши ўйинда жамоамиз катта куч йўқотди. Бугунги учрашувда эса бу билиниб қолди. Ўйинни яхши бошлай олмадик, биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик имкониятларимиздан максимал равишда фойдаланиб кетдик ва ишончли ғалабага эришдик.
- Ўзбекистон чемпионатида кетма-кет турли хил жамоалар таркибида чемпионликни қўлга киритдингиз.
- Ҳа, бу жуда яхши ҳиссиётларни тақдим қилади. Умуман олганда мен доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман. Футболчи шу орқали ўсишга эришади. Катта мақсадлар сари интилавериш футболчини янада кучли қилади. Мен ўзим ўйнаётган жамоа учун доимо бор кучим билан курашаман.
- Келаси турда АГМКга қарши бир йўла икки ўйин бизни кутиб турибди.
- Албатта, АГМКга қарши ўйинлар қийин ўтиши турган гап. Ушбу жамоа таркибида жуда тажрибали ва иқтидорли ёш футболчилар жам бўлишган. Аммо "Локомотив" раҳбарияти бизнинг олдимизга улкан мақсадларни қўйган. Жамоамиз жуда ҳам яхши тайёргарликка эга. Биз исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсата оламиз. АГМКга қарши ўйинларда фақатгина ғалаба учун ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар