UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  0 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  26 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5

Машраб Адилов: "Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман" Янгиликлар

Машраб Адилов: "Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман"

"Локомотив" футзалчиси Машраб Адилов "Строител-Зарафшон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин қийин ўтишини билардик. Кеча "Пахтакор"га қарши ўйинда жамоамиз катта куч йўқотди. Бугунги учрашувда эса бу билиниб қолди. Ўйинни яхши бошлай олмадик, биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик имкониятларимиздан максимал равишда фойдаланиб кетдик ва ишончли ғалабага эришдик.

- Ўзбекистон чемпионатида кетма-кет турли хил жамоалар таркибида чемпионликни қўлга киритдингиз.

- Ҳа, бу жуда яхши ҳиссиётларни тақдим қилади. Умуман олганда мен доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман. Футболчи шу орқали ўсишга эришади. Катта мақсадлар сари интилавериш футболчини янада кучли қилади. Мен ўзим ўйнаётган жамоа учун доимо бор кучим билан курашаман.

- Келаси турда АГМКга қарши бир йўла икки ўйин бизни кутиб турибди.

- Албатта, АГМКга қарши ўйинлар қийин ўтиши турган гап. Ушбу жамоа таркибида жуда тажрибали ва иқтидорли ёш футболчилар жам бўлишган. Аммо "Локомотив" раҳбарияти бизнинг олдимизга улкан мақсадларни қўйган. Жамоамиз жуда ҳам яхши тайёргарликка эга. Биз исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсата оламиз. АГМКга қарши ўйинларда фақатгина ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика