UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  143 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  8 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

"Машъал" кейинги турда Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин Янгиликлар

"Машъал" кейинги турда Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин

А ПРО-лигада куни кеча 25-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Қуйи лигада мавсум якунланишига 3та тур қолди холос. Айни пайтда Муборакнинг "Машъал" клуби катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Бу мавсумда А ПРО-лигада биринчи ўринни олган клуб тўғридан-тўғри Суперлигага чиқади. Иккинчи ўринни банд этган клуб эса Суперлигада 13-ўринни эгаллаган клуб билан плей-офф баҳсида майдонга тушади.

"Ифтихор" клуби 24-турдан кейин А ПРО-лигадан четлатилгани боис ушбу клуб иштирокидаги охирги тўртта баҳсда техник мағлубият ёзилади ва рақиб клубларга 3 очкодан қўшиб қўйилади. Кеча "Нефтчи" ўйнамай туриб 3 очко олди. Кейинги турларда "Шердор", "Машъал" ва "Хоразм" ҳам техник ғалабага эришишади.

"Ифтихор" билан техник ғалабани қўшганда айни пайтда Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа ҳисобидаги очколар сони 54тани ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда "Истиқлол" ва "Шўртан" ҳисобида бир хил 46тадан очко бор.

31 октябрга белгиланган 26-турда "Машъал" биринчи ўрин масаласи ва Суперлига йўлланмасини ўзи учун ижобий ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйналса кифоя. Сабаби очколар тенг келиб қолган тақдирда ҳам "Машъал" "Истиқлол" ва "Шўртан"дан ўзаро ўйинлардаги натижалар бўйича устун бўлади.

Умуман олганда А ПРО-лигада охирги турлар ажойиб ўйинларга бой бўлиши аниқ. Сабаби 2 ва 6-ўриндаги клублар ўртасидаги очколар фарқи атиги 4тани ташкил этади. Айни пайтда 6-ўриндаги "Нефтчи"да ҳам плей-оффда ўйнаш учун имконият сақланиб турибди.


А ПРО-лига-2019 сўнгги 3та тур жуфтликлари:

26-тур — 31 октябрь

Оқ-тепа - Нефтчи
Ифтихор - Шердор -:+
Шўртан - Машъал
Истиқлол - Хоразм


27-тур — 6 ноябрь

Истиқлол - Оқ-тепа
Хоразм - Шўртан
Машъал - Ифтихор +:-
Шердор - Нефтчи


28-тур — 13 ноябрь

Оқ-тепа - Шердор
Нефтчи - Машъал
Ифтихор - Хоразм -:+
Шўртан– Истиқлол


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика