

Муборакликлар янги мавсум тайёргарлигини январь ойидан бошлашади. “Газчилар” жамоаси 10 январь куни ўз қароргоҳида йиғилади ва машғулотларга киришади. Асосан жисмоний тикланиш устида иш олиб бориладиган мазкур йиғин 3 ҳафта давом этади.
Сўнгра февраль ойида жамоа янги мавсум олдидан ташкил этиладиган ўртоқлик мақомидаги мусобақалардан бирида қатнашишни режалаштирмоқда.




