UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  0 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  4 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  11 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1

Маъруфжон Абдисоломов: “Ашурматов ўз ишини давом эттиради” Янгиликлар

Маъруфжон Абдисоломов: “Ашурматов ўз ишини давом эттиради”

Охирги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда ва ишқибозлар орасида “Андижон” жамоасига оид турли хил гап-сўзлар пайдо бўла бошлади.

Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг истеъфога чиқиши ва унинг ўрнига қайси мураббийнинг таклиф этилиши борасидаги хабарлар деярли кун мавзусига айланди. Шу каби жумбоқларга жавоб топиш мақсадида “Андижон” клуби вице-президенти, бош директори Маъруфжон Абдисоломовга мурожаат қилдик.

- Сўнгги пайтларда Бахтиёр Ашурматовнинг жамоамиздан кеткани хусусидаги хабарларга қисқача жавобим  шуки, бош мураббий жамоада қолиб ўз ишини давом эттирмоқда. Тўғри, маълум сабабларга кўра, Бахтиёр Аъзамович жамоа билан бирга бўла олмади. Бу клубнинг ички сири ҳисобланади. “Олмалиқ”қа қарши учрашувга жамоани Ашурматовнинг ўзи майдонга олиб тушади. Мураббийлар штабида айрим ўзгаришларга қўл урдик. Бунгача бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Улар эндиликда фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттирадиган бўлди. Шу боис келгусида Ашурматовга маҳаллий мураббийларимиз кўмаклашадиган бўлмоқда. Бунгача ёшлар жамоамизга устозлик қилиб келган Виталий Легай энди асосий жамоа мураббийлар штабида ишлайди. Қолаверса ҳозир бу борада яна бошқа номзодларни кўриб чиқмоқдамиз. Бош мураббий билан ўзаро маслаҳатлашган холда, андижонлик иқтидорли мураббийлар Бахтиёр Аъзамовичнинг ёнида юриб, тажрибасини ошириб боради деган фикрга бордик.  

- Ориф Маматказиннинг “Андижон”га бош мураббий этиб тайинлангани миш-мишдан бошқа нарса эмас. Билмадим, журналистлар бу маълумотни қаердан олди экан. Ориф Исмоилович катта тажрибага эга мутахассис. Бугунги кунда у “Андижанка” аёллар жамоасини жуда яхши бошқариб бормоқда ва унинг олиб бораётган фаолиятидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқдамиз.

- Олдимизда  биринчи даврадан ўрин олган жуда муҳим ва шу билан бирга қийин ўйинлар турибди. Насиб қилса ижобий натижага эришиб, қуйи поғоналардан чиқиб кетамиз – дея вазиятга изоҳ бериб ўтди Маъруфжон Жамолдинович.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика