Мартино: "Аргентина терма жамоаси ғалабага ҳақли эди"

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2014, 11:02
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино Португалияга қарши учрашувда мағлубиятга учраганига қарамай, ўз шогирдларининг ўйинидан кўнгли тўлди.

Жанубийамерикаликлар Португалия терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Бу баҳсда ғалабага ҳақли эдик. Учрашувнинг катта қисмида ўйинни бошқардик ва кўплаб ҳужумлар амалга оширдик. Рақиб эса бор-йўғи икки қарши ҳужумга эга бўлди ва шуларнинг бири гол билан якун топди. Лионель Месснинг биринчи бўлимда майдонда чиқиши ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу ҳолат олдиндан келишилган эди" - дейди мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com