"Марсель" ва "Вест Хэм" аввалгидек Пайет трансфери борасида келиша олишмаяпти

Aslanov Jasurbek
28 янв 2017
"Марсель" ва "Вест Хэм" аввалгидек "болғаурарлар" ярим ҳимоячиси Дмитри Пайет трансфери борасида келиша олишмаяпти.

Музокараларда ўзгаришлар йўқ. Инглиз клуби Пайет учун 30 млн. фунт сўраяпти, францияликлар эса 25 млн. фунтдан кўп тўламоқчи эмас.

Маълумотларга кўра, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар келишув амалга ошиши мумкин, аммо айни дамда томонлар бир тўхтамга келиша олишмаяпти.

Пайет бу ҳафтада "Вест Хэм"нинг 23 ёшгача бўлганлар таркиби билан шуғулланди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports