"Марсель" Корреани сафига қўшиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
24 авг 2023, 13:07
"Марсель" "Интер" билан ҳужумчи Хоакин Корреанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Музокаралар давом этмоқда, чунки "Бетис" ҳам футболчига даъвогарлик қилмоқда.

29 ёшли аргентиналик футболчи 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano