«Марсель» «Интер»дан Габиголни ижарага олмоқчи

Narzulla Saydullayev
4 дек 2016
«Интер» ҳужумчи Габриэл Барбозани январь ойида ижарага бермоқчи.

Клуб 20 ёшли футболчини кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага бермоқчи. Ёш бразилиялик футболчига «Марсель» клуби қизиқиб қолган. Унга «Сантос» ҳам эътибор қаратган.

«Интер» Барбозани ёзда «Сантос»дан 29,5 миллион евро эвазига сотиб олганди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: football-italia.net