Марлен Чобанов: "Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Анзур Исмоиловдан кўп нарса ўрганяпман"
07 ноя 2021 19:05
Янгиликлар
Марлен Чобанов: "Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Анзур Исмоиловдан кўп нарса ўрганяпман"
Ҳимояда Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов сингари тажрибали футболчилар билан рақобатлашган Марлен Чобанов чемпионлик тадбиридан сўнг фикрларини билдирди.
"Бу мен учун Ўзбекистондаги биринчи чемпионлик ҳисобланади. Албатта жуда ёқимли. Олдимизда ҳали Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш вазифаси турибди. Шундай руҳда олдинга интилишда ва машғулотларда ишлашда давом этамиз.
Ҳа, асосий таркибга кириш учун қаттиқ меҳнат қилишимга тўғри келди. Чунки жамоада Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов сингари тажрибали ҳимоячилар бор эди. Улар билан бирга машғулот ўтказиш, рақобатлашиш ёқади. Бундай футболчилардан кўп нарса ўрганса ўрганяпман, десам муболаға бўлмайди. Жамоага келган илк кунларимдан мени қўллаб-қувватлашди. Биз учун энг қийин ўйинлар сафарда ўтди. Чунки меҳмондаги майдонларда тўп тепиш оғир бўлди. Тошкентда эса уй майдонимиз доим ажойиб ҳолатда",- дейди Марлен Чобанов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар