Марко Симич: "Дербини ютиш учун жамоалар бор кучини беришади"
23 май 2018 15:08
Янгиликлар
Марко Симич: "Дербини ютиш учун жамоалар бор кучини беришади"
"Пахтакор"нинг черногориялик ҳимоячиси Тошкент дербиси арафасида учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
"Ўйинга тайёргарлик ҳар доимгидек ўтмоқда, алоҳида бирор нарса йўқ. Йигитлар бор кучи ва эътибори билан мураббийлар кўрсатмаларини бажаришга интилишмоқда.
"Бунёдкор" сафида яхши савиядаги футболчилар бор. Уларнинг ўйиндан-ўйинга яхшироқ футбол кўрсатгани шунчаки рўй бергани йўқ.
Учрашув дерби деб эътироф этилганда унинг муҳимлиги ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ўртоқлик ўйини бўлганда ҳам жамоалар уни ютиш учун 120 фоиз кучини беради. Ҳозир эса жамоалар биринчи ва иккинчи поғоналарни эгаллаб туришибди", - деди Симич.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар