UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30"Локомотив" Анталияга учиб кетди  1 10:16"Андижон"да уч нафар камерунлик легионер кўрикдан ўтади  6 10:15Расман: Фернандо Льоренте "Наполи"ни "Удинезе"га алмаштирди  0 10:10Olamsport: Энг кучли трештокерлар рўйхати, "Нурмагомедов мендан кучлироқ эканлигини айта олмайди"  0 10:05Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган?  4 09:52"Барселона" қишда "Сити" футболчиси билан шартнома имзолай олмайди. Нима учун?  1 09:39Анчелотти дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди  0 09:22Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Аргентина билан баҳсдан олдин: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ, фақат ғалаба учун ўйнаймиз"  5 09:22"Шеффилд" 1973 йилдан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед"ни сафарда мағлуб этди  30 09:09Месси Испания кубогидаги ўйинлар бўйича "Барселона" рекордини ўрнатди  7 08:50Пирло: "Биринчи мавсумимда "Милан"дан ортда қолаётгандик, аммо соврин ютгандик"  2 08:29Модрич ва "Реал" келишиб олди  0 08:11Симеоне Ла Лигада ТОП-5да  0 07:55Тухель дебютдан сўнг: "Агар шундай ўйнасак натижа келади. Менга ёқди"  12 07:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 1:2  23

Марказлашган чемпионат. Бу қандай бўлади? Янгиликлар

Марказлашган чемпионат. Бу қандай бўлади?

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналида пост қолдирди.

Унда ёзилишича, Суперлиганинг 10, 11 ва 12-турлари марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши мумкин. Ва бу борада ПФЛ ўз режасини ишлаб чиқишни бошлагани айтилган. 

Хабарингиз бор, бугун 10 июлдан яна карантин чоралари кучайтирилиб, 1 августга қадар шундай қолиши махсус комиссия томонидан белгилаб берилди. 13 июлдан бошлаб поездлар ва самолёт рейслари ҳам вақтинча тўхтатилади. Бу эса ўз навбатида клубларга ўйинга бориб келиш бўйича қийинчилик туғдиради.

Наилож ҳозирги вазият шуни тақозо қилаётгани бор гап. Шу боис ҳар қандай ҳолатда аввало футбол ўйинларини давом эттириб турган маъқул. Чунки жамоалар энди формага кириб олай деганда тўхтатиб қўйиш яна олдинги ҳолатга қайтаради.

Лекин шу ўринда бир савол туғилади: агар чемпионат марказлашган тартибда ўтса, у қандай бўлади? 

Келинг дастлаб Суперлиганинг 10, 11, 12-турдаги ўйинлар тақвимини келтириб ўтсак. Демак, 10-тур 19, 20, 21 июлга, 11-тур 26, 27, 28 июлга ва 12-тур 3-4 августга белгиланган. Энди фикримизни 10-тур мисолида давом эттирамиз. 


10-тур учрашувлари

19 июль. "Сурхон" - "Навбаҳор"

19 июль. "Насаф" - "Сўғдиёна" 

20 июль. АГМК - "Локомотив"

20 июль. "Бунёдкор" - "Металлург"

20 июль. "Машъал" - "Андижон"

21 июль. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

21 июль. "Қизилқум" - "Бухоро"


Агар 10-турни марказлашган ҳолда Тошкент ва Тошкент вилоятида ўтказиш кўзда тутилаётган бўлса, унда дастлаб тайёр стадионларни ҳисоблаб чиқамиз. 

Тошкент вилоятидаги стадионлар: Олмалиқ, Бекобод. 

Тошкент шаҳридаги стадионлар: "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор".  

Яъни булар тур учрашувларини қабул қилишга ҳар томонлама (табло, кийим алмаштириш хоналари, прожектор, Coca Cola реклама жиҳозлари бўйича) тайёр стадионлар. Суперлигада ҳар тур 7та ўйин бўлади. Тайёр стадионлар эса 5та. 

10-тур тақвимидан келиб чиқсак, АГМК ва "Бунёдкор" стадиони банд бўлади, чунки бу икки жамоа ўз майдонида ўйнайди. Қоляпти 3та стадион: "Пахтакор", "Локомотив" ва Бекободдаги ўйингоҳ. 

Бу уч стадионда қолган 5та ўйинни ўтказиш мумкинми? Мумкин, албатта. Фақат бу борада клублар билан ишлашга тўғри келади. Яъни масалан Бекобод бирмунча узоқ бўлгани учун битта ўйинни ўзида қабул қилади, "Пахтакор" ва "Локомотив" стадионида иккитадан ўйин бўлади. Ёки бўлмаса ТТЙМИ билан "Жар"ни қўшсак, унда "Пахтакор" ва "Локомотив" ўйингоҳларида 2тадан ўйин ўтказишга ҳожат қолмайди. 

Масалан, "Пахтакор" "Қўқон-1912" билан ўз майдонида мезбон (!) сифатида ўйнаши мумкин, шунда иккинчи даврани Қўқонда ўтказади. Буёғига қоляпти яна тўртта ўйин: "Сурхон" - "Навбаҳор" (19 июль), "Насаф" - "Сўғдиёна" (19 июль), "Машъал" - "Андижон" (20 июль) ва "Қизилқум" - "Бухоро" (21 июль). 

19 июль куни иккита ўйин бор. Демак, бу ўйинларнинг биттасини Бекободда ўтказишга тўғри келади. ПФЛ қайси жамоаларни Бекободга юборишни ҳал қилиши мумкин. Шунда битта учрашув Тошкентда бўлади. 

"Пахтакор" 21 июль куни "Қўқон-1912"га қарши ўз майдонида баҳс олиб боради деб ҳисобласак, 19 ва 20 июль кунлари стадионга тегмаслик керак. Бу ўринда қоляпти "Локомотив" стадиони. 20 июль кунги "Машъал" - "Андижон" баҳси ТТЗда ўтказилиши мумкин, чунки шу куни "Локо" Олмалиқда ўйнаётган бўлади. 

"Қизилқум" - "Бухоро" ўртасидаги турнинг охирги учрашувини "Жар" ёки ТТЙМИда ўтказса бўлади. Шу билан тур ўйинлари тугайди. 

Нима бўлган тақдирда ҳам жамоалар нейтрал майдонда ўйнагани билан мезбон ва меҳмон мақоми сақлаб қолиниши шарт. Бу ўринда фақат стадион нейтрал бўлади, лекин тақвимдан келиб чиқиб ким меҳмон, ким мезбон эканлиги ўзгармайди. Фақат ўз майдонида ўйнайдиган жамоалар бундан мустасно. Фикримизча, бу ҳаммага маъқул келади. 

Карантиндан кейин насиб қилса яна эски усулга қайтамиз. Лекин ҳозирги шароитда бошқа чора кўринмаяпти. Олдимизда эса иккита йўл қолган: 1. Чемпионатни қай йўсинда бўлмасин давом эттириш, 2. Вазият ўнгланмагунча футбол ўйинларини яна тўхтатиб қўйиш.  

Хўш, сиз қай бирини танлайсиз?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика