Марадонанинг янги клубида қанча ишлаб топиши маълум бўлди

14 сен 2018, 08:15
Диего Марадона Мексиканинг “Дорадос де Синалоа” клубида $ 1,98 млн доллар (€ 1,7 млн евро) ишлаб топади.

У бу пулларга 11 ойда эга бўлиши таъкидланган. 57 ёшли аргентиналикнинг клуб билан тузган шартномасида шундай банд бор: агар жамоа Мексика 2-дивизионидан 1-дивизионга чиқадиган бўлса, шартнома узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Марадона Мексика клуби бош мураббийлиги билан бир қаторда айни дамда Брестнинг “Динамо” клуби бошқаруви раиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›