Мақсуд Каримов: "Мавсумни соврин билан бошламоқчимиз"

Narzulla Saydullayev
15 фев 2016
17 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Учрашувдан олдин "аждарлар" ҳимоячиси Мақсуд Каримов ўз фикрларини билдирди.

"Жамоамизда яна битта соврин ютиш имконияти бор. Бундан фойдаланиб қолмоқчимиз. Янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа чиройли ўйинлар билан мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз. Жисмоний ҳолатимиз 100 фоиз даражага етди деб айта оламиз. Сабаби бир қатор йиғинлар ва ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Янги мавсумни яна бир ютуқ билан бошламоқчимиз. Бор имкониятимизни ишга солмоқчимиз", - дейди Мақсуд Каримов.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia