

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, сенегаллик футболчи Мюнхен клуби билан уч йиллик шартнома борасида келишувга эришди.
Клублар айни дамда трансфер борасида келишувга эришишга яқинлар. Битим нархи 35 миллион еврони ташкил этиши мумкин. "Ливерпуль" келажакда бонуслар ҳисобига 5 миллион евро олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Мане ушбу трансфер ойнасида кутилмаганда "Ливерпуль"дан кетишга қарор қилди.



